​Сиёсий зийракликни қўлдан бермайлик

Мамлакатимиз мусулмонлари тарихан исломнинг сунний йўналишдаги энг мўътадил, инсонпарвар ҳанафия мазҳабига эътиқод қилиб келганлар. Ислом бизнинг худудимиз халқлари турмуш тарзига, аҳлоқ-одобига, урф-одат ва маросимларга, бир сўз билан айтганда, маданиятга катта ҳисса қўшган.

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятининг олдида тинчлик ва осойишталикни сақлаш, турли диний партия ва ҳаракатлар, экстремизм ва терроризмга қарши якдиллик билан курашиш ва тараққиёт сари илдам қадам қўйиш масаласи турибди.

Шуни қайд этиш лозимки, кейинги йилларда дунё мамлакатларида рўй берган экстремистик-террористик воқеалар, турли сиёсий оқим раҳбарларига суиқасд ва қон тўкишлар, тинч аҳоли орасида қутқу-ваҳима солиш авж олиб бораётир. Жумладан, Марказий Осиё минтақасида ҳам айрим қудратли давлатлар ҳамкорлигида нопок, ёвуз раҳнамолар бошчилигида, гўёки жамиятни демократлаштириш баҳонасида ислом дини идеологиясидан фойдаланиб, конститутсион ғайриқонуний экстремистик-террористик амалларни ошириб келмоқда. Бундай оқим мутасаддилари ўз тарафдорларини кўпроқ ёшлар орасидан қидирадилар.

Айтиш мумкинки, бизнинг мамлакатимизда ҳам бундай ғайриқонуний кучларга қарши собитқадамлик билан кураш олиб борилмоқда. Зеро, бизнинг халқимиз фуқаролик уруши синовидан ўтган «миллат тинчлик ва осойишталик»ни Аллоҳ томониданберилган олий неъмат сифатида қадрлайди. Ҳаёт шуни тақозо этадики, ҳеч қачон сиёсий зийракликни қўлдан бермаслигимиз, ҳар хил сиёсий ўйинларга алданиб қолмаслик лозим.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, қаердаки диний – сиёсий тузум ҳукмрон бўлса, у мамлакатда эркинлик, тинчлик, демократия, адолатпарварлик, ватандорлик ва инсон ҳуқуқлари поймол этилмаслиги ҳақида гапиришнинг имкони йўқ.

Ҳаётий тажрибалардан келиб чиқиб, диний-сиёсий партиялар фаолияти ва ғайрихалқийиш тажрибасига назар ташласак, уларнинг барчаси уруш ва халқларимизнингорасига кина – адоват солиш тарафдорлари бўлиб чиқмоқдалар. Бунга Муҳиддин Кабирий ва Муҳаммад Иқбол Садриддинларнинг айни кунларда ижтимоий тармоқларда кўринишлари мисол бўла олади. Улар мана шундайғаламисликлар билан халқни авраб орага кина ва адоват солмоқчи бўлишади. Давлатчилик тажрибаси ва ислом мамлакатлари дунёсидаги сиёсий вазиятлар диний партияларнинг давлат тараққиёти ва халқ турмуш даражаси юксалишида ижобий мавқега эга эмаслигини кўрсатмоқда.


МАРКАЗИ ИТТИЛООТ