Биз Сиз билан, муҳтарам Президент!!!

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомалӣ Раҳмон 2019 йилнинг 26 декабрида Олий Мажлисга навбатдаги Паёмларини йӯлладилар.

Бошқа юртдошларимиз сингари “Академик Бобожон Ғафуров номидаги Хӯжанд Давлат университети” давлат таълим муассасаси ӯзбек филологияси факультети устозлари ва талабалари ҳам ушбу Паёмни катта қизиқиш билан тингладилар.

Маълумки, муҳтарам Президентимизнинг ҳар йилги Паёмларида азиз Тожикистонимизда Жумҳурият Ҳукумати раҳбарлигида амалга оширилаётган тадбирлар, бажарилаётган ишлар атрофлича, мукаммал таҳлил қилинади ва келаётган йиллар учун мӯлжалланган режалар маълум қилинади.

Миллат пешвосининг ушбу Паёмларида ҳам жумҳуриятимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва бошқа барча соҳаларига доир амалга оширилган ва оширилаётган ишлар кенг ёритиб берилди. Жумҳуриятимиз иқтисодиётининг йилдан-йилга яхшиланиб бораётганлиги аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиниб, кӯрсатиб берилди.

Ватан иқтисодиётининг ривожланишида алоҳида ҳиссаси бӯлган тадбиркорларга янада кӯпроқ эътибор қаратилганлиги, уларни текшириш миқдорининг камайганлиги алоҳида таъкидланди. Дарҳақиқат, Миллат пешвоси таъкидлаганларидай, тадбиркорлар томонидан қурилаётган турли-туман маърифий ва маиший бинолар юртимиз ҳуснига ҳусн қӯшмоқда. Томорқа учун ажратиб берилган ер участкаларида қурилаётган биноларни кӯрган одамнинг кӯзи қувнайди.

Ҳақиқатан ҳам собиқ Иттифоқ пайтида одамлар уйларини ақалли икки қават қилиб қуришдан, номлари “бой” деб аталишидан қӯрқиб яшашарди. Чунки, у тузумда бой бӯлиш қораланарди, ёш авлодни бойларга нисбатан нафрат руҳидатарбиялашга ҳаракат қилинарди. Аммо бу дунёқарашнинг хато эканлигини энг олий ҳакам ҳисобланмиш вақт исбот этди. Бойларнинг жамият учун жуда ҳам катта фойдаси тегишига бугун бутун дунё гувоҳ бӯлмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг уйларни юксак меъморчилик, санъат намуналари тарзида қуриб, келгуси авлод учун мерос сифатида қолдиришга ундашлари, ишонамизки, юртимиз аҳолисининг руҳини янада кӯтарди. Улар энди Ватан ободлиги йӯлида янада кӯпроқ меҳнат қилишлари, шубҳасиз.

Жумҳуриятимиз Президенти бошқа соҳалар қатори соғлиқни сақлаш ва маориф соҳаларига ҳам алоҳида диққат қаратдилар. Миллат пешвоси таъкидлаганидай, ҳар бир инсоннинг вояга етишида, мукаммал билим соҳиби бӯлишида ӯқитувчиларнинг ҳиссаси ғоят катта. Президентимизнинг китобхонликка тарғиб қилувчи “Фурӯғи субҳи доноӣ” конкурсини ҳаар йили ӯтказиш, уни уч босқичда ташкил этиш, бадиий китобларни янада кӯпроқ мутолаа қилиш борасидаги ибратли фикрлари, 2020-2040 йилларни, яъни 20 йилни маориф ва илм соҳасида аниқ, математик ва табиатшунослик фанларини ӯрганиш йилликлари сифатида эълон қилишлари, айниқса, биз ӯқитувчилар тӯғрисидаги намунали сӯзлари барчамизни хушнуд этди.

Биз,“Академик Бобожон Ғафуров номидаги Хӯжанд Давлат университети” давлат таълим муассасаси ӯзбек филологияси факультети устозлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомалӣ Раҳмоннинг Паёмларидан руҳланиб, янги куч олиб, бор билимимизни янги, ёш авлодни янада билимлироқ, саводлироқ қилиб тарбиялашга ваъда берамиз.

Муҳтарам Миллат пешвоси! Биз Сиз билан!!!

Абдусамад Эрмуҳамедов, Тоҳиржон Турдибоев,

Олимжон Абдуллоев, Баҳромжон Жабборов,

ХДУ доцентлари.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ